• O'zbekiston Respublikasi Namangan viloyati Namangan shahar, Nodira ko'chasi 3-uy

Yangiliklar

2024-09-09

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида: 🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм (1 октябрдан ойига 1 155 000 сўм бўлади); 🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм (1 октябрдан ойига 375 000 сўм бўлади); 🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм; 🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм; 🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм; 🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм; 🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм; 🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм; 🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.